Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ички ишлар органлари фаолиятини ўрганади

Улашиш:

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ички ишлар органлари фаолиятида кузатилаётган коррупцион омил ва хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида барча ҳудудларда комплекс ўрганишлар ўтказиш вазифаси юклатилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Агентлик томонидан соҳада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жумладан жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларида ходимлар томонидан коррупцион жиноятлар содир этиш имкониятларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.