Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз!

Улашиш:

Барчага маълумки, кейинги йилларда коррупцияга қарши курашиш йўналишида асосий ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  Шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада оширишга, коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тизимли чоралар кўриб келиняпти.

Хусусан, Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2018 йил 26 июндаги  “Давлат  солиқ  хизмати  органлари  фаолиятини  тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПҚ-3802-сонли қарорида солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллаш солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Шунинг билан бирга Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларга янада қулайлик яратиш, ортиқча оворагарчилик ва юзага келиши мумкин бўлган бюрократик тўсиқларни олдини олиш, бундан ташқари солиқ органи ходимлари билан бевосита мулоқотга кириш ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида маълумот алмашинувини ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда “Шахсий кабинет” орқали амалга оширишлари учун барча шароитлар яратиб берилди.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулай шарт-шароитларни етказиш мақсадида улар ўртасида мунтазам равишда семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этиляпти. Ўз навбатида, вилоят солиқ органи ходимлари ўртасида турли хил қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, салбий ҳолатларнинг оқибатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда доимий равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 8 ойи давомида вилоят давлат солиқ хизмати органларида коррупция, порахўрлик ва мансаб билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан 96 маротаба профилактик ҳамда давра суҳбатлари олиб борилиб, шундан 25 тасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар хафтанинг пайшанба куни Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органларида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланган ва ушбу кунда тизим ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва ходимларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.