Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди

Улашиш:

Интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган. 

ССВ Матбуот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган. 

Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.