Биринчи марта! Инсоният фазовий жисмни жиловлади

Биринчи марта! Инсоният фазовий жисмни жиловлади

Ўтган ой NASA атайлаб астероид билан тўқнаштирган DART қурилмаси фазовий жисмни табиий орбитасини ўзгартиришга мажбур қилди.

«Бу инсоният фазовий жисм ҳаракатини ўзгартирган биринчи ҳолат. Сайёравий мудофаа ва инсоният учун бурилиш нуқтаси. Коинот бизга улоқтирган нарсаларни қайтаришга тайёрмиз», — деди NASA раҳбари Билл Нелсон.

Мавзуга оид: Астероид атом бомбасидан неча баравар кучли?
Олимлар астероид орбитасини 10 дақиқага қисқартиришга умид қилишганди, режа ошиғи билан уддаланди: DART билан тўқнашув фазо «тоши» орбитасини 32 дақиқага қисқартирди. 
«Энди астероиднинг орбитаси 11 соат ва 55 дақиқа ўрнига 11 соат ва 23 дақиқа», — қўшимча қилди Нелсон.