Инфографика: Жиззах вилояти кўрсаткичлари (2020 йил январь-сентябрь)

Инфографика: Жиззах вилояти кўрсаткичлари (2020 йил январь-сентябрь)

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Жиззах вилоятининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари маълум қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, вилоятда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 12 057,8 млрд. сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос
даврига нисбатан 102,4 фоизни ташкил этди.
Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 104,2 фоиз, (ЯҲМ таркибидаги улуши 55,1 фоиз), саноат – 103,7 фоиз (10,8 фоиз), қурилиш – 103,5 фоиз (8,3 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 90,3 фоиз (5,9 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 109,4 фоиз (4,0 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар 98,9 фоиз (15,9 фоиз)ни ташкил қилди.

2020 йилнинг январь-сентябрида иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМнинг ишлаб чиқаришда тармоқларнинг улуши, фоизда

Ҳ.Фозилов -Sangzor.uz сайти учун тайёрланди