МЧЖдан 19 нафар фуқаронинг 24 млн.сўм маоши ундириб берилди

МЧЖдан 19 нафар фуқаронинг 24 млн.сўм маоши ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан “ЖСТ” МЧЖ ҳисобидан жами 19 нафар ундирувчи фуқаролар фойдасига иш ҳақи ундириш тўғрисидаги суд буйруғи мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор “ЖСТ” МЧЖ ҳисобидан фуқаролар фойдасига жами 24 млн.сўм иш ҳақи ундирилиши таъминланди.