Киберхавфсизлик маркази огоҳлантирмоқда

Киберхавфсизлик маркази огоҳлантирмоқда

Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда «Фуқароларга бир марталик моддий ёрдам» деган сарлавҳа остида хабарлар тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган «Мамлакатда ишсизлик, шунингдек, кўплаб ижтимоий муаммолар кучайганлиги сабабли ҳар бир оила учун 400.000 сўм миқдорда ижтимоий тўлов» мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон, деб огоҳлантирмоқда ИИВ Киберхавфсизлик маркази.

Қайд этилишича, фирибгарлар фойдаланувчилар орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

«Эҳтиёт бўлинг, интернет фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг», дейилади хабарда.