Ўзбекистон Корея Республикаси устидан иродали ғалабага эришиб, Осиё чемпионатига йўл олди!

Ўзбекистон Корея Республикаси устидан иродали ғалабага эришиб, Осиё чемпионатига йўл олди!

7 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси кореялик ўсмирларга қарши баҳс юритди. Унда ҳамюртларимиз иродали равишда ғалаба қозониб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. 

Биринчи бўлимнинг 26-дақиқасида Канг Минву ўйинда ҳисобни очди.

Кейинги гол иккинчи таймнинг 72-дақиқасига тўғри келди. Унда Ю Бюнгхон бурчакдан узатилган тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

81-дақиқада миллий жамоамиз сардори Лазизбек Мирзаев жарима зарбасини голга айлантириб, мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса захирадан ўйинга қўшилган Мамадалихон Олимов рақиб посбонини ожиз қолдириб, Ўзбекистонга қитъа биринчилиги йўлланмасини тақдим этди. 

Ўзбекистон – Корея Республикаси 3:2 
Голлар: 0:1 – Канг Минву (26), 1:1 – Ю Бюнгхон (автогол) (72), 1:2 – Ю Бюнгхон (77), 2:2 – Лазизбек Мирзаев (81), 3:2 – Мамадалихон Олимов (90+4) 

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Даниил Панфёров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 23.Дилшод Абдуллаев

Корея Республикаси: 23.Хонг Сонгмин, 3.На Йеонхун, 4.Канг Минву, 6.Ли Чангву, 7.Бак Инву, 9.Ким Минсунг, 13.Янг Минхёк, 14.Ким Мёнгжун, 16.Лим Хюнсуб, 18.Ким Бумхван, 20.Ко Жонгхюн.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ўсмирлар илк турда Бруней дарвозасига жавобсиз 14 та тўп йўллашган эди.