Суперлигада сенсация! "Нефтчи" "Пахтакор"ни сўнгги ўринларга тушириб юборди

Суперлигада сенсация! "Нефтчи" "Пахтакор"ни сўнгги ўринларга тушириб юборди

Суперлигада сенсация! "Нефтчи" "Пахтакор"ни сўнгги ўринларга тушириб юборди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

"Йўлбарслар"нинг икки голи Ларин ва Табатадзе номига қайд этилди. "Пахтакор"нинг ягона голини бурчак зарбасидан сўнг Турсунов киритди.

Шу тариқа, "Нефтчи" очколари сонини 6 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўринга чиқди. "Пахтакор" ҳисобида ҳозирча очко мавжуд эмас ва клуб охирги ўринлардан жой олган.

"Нефтчи" - "Пахтакор" - 2:1
Голлар: Олексей Ларин 51, - 1:0. Тома Табатадзе 81 пенальти, - 2:0. Достон Турсунов 90+9, - 2:1 (Диёр Холматов).

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (5.Юрий Батюшин, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров (35.Муродбек Бобожонов, 90+4), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (70.Аббосжон Ғуломов, 90+4), 23.Диёржон Туропов (11.Иззатилла Абдуллаев, 83), 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Олексей Ларин.

Захира: 12.Владимир Назаров, 3.Нодирхон Неъматхонов, 4.Андрей Мишченко, 10.Суннатилла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достон Турсунов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 9.Сардор Рашидов (28.Диёр Холматов, 61), 8.Азизбек Турғунбоев (15.Гиорги Папава, 75), 10.Драган Черан.

Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 16.Рустам Турдимуродов, 31.Муҳаммадали Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Ҳошимов 18, Одилжон Ҳамробеков 80, Гиорги Папава 85.