Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:

???? жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;

???? иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;

???? ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;

???? ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;

???? иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;

???? ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;

???? ҳайдовчилар маст бўлмаса;

???? транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

???? Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.

☑️ Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида суғурталовчиларга юборилади:

▫️ ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;

▫️ ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;

▫️ ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;

▫️ ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.