Бухорода ўзаро жанжал чоғида аёллардан бирини машина уриб юборди

Бухорода ўзаро жанжал чоғида аёллардан бирини машина уриб юборди

Бухорода аёллар ўзаро жанжаллашиш чоғида улардан бири ўз машинасида бошқа бир аёлни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 23 февраль куни Бухоро вилояти Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласида жойлашган «Пойкент» савдо мажмуаси олдида содир бўлган. «Spark» русумли автомашинани бошқараётган аёл атайин машинани фуқаролар устига ҳайдаган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра қўшимча маълумотлар берилади.

скачать dle 12.0


Flag Counter