Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

2021 йилнинг I чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 23,2 млрд долларга тенг бўлиб, йил бошига нисбатан бироз камайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки шарҳида хабар қилинган — дея хабар бермоқда 'Qalampir.uz'.

Давлат қарзининг 21 млрд доллари ташқи ва 2,2 млрд доллари ички қарз.

Ўз навбатида, Молия вазирлиги томонидан ички бозорга жорий йилнинг I ярим йиллигида 2,2 трлн. сўмлик давлат қимматли қоғозлари муомалага чиқарилди. 2021 йил 1 июль ҳолатига жами облигациялар қолдиғи 3,2 трлн. сўмни ташкил этди.

Маълумот учун, Молия вазирлиги 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 23,3 млрд долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берганди.