Ипотека кредитларини ажратиш тўғрисида Президентнинг янги фармони қабул қилинди

Улашиш:

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида“ги Президент Фармони (ПФ - 6186 – сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди.

Кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади ;

Кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли  давр билан 20 йил (йигирманчи йилни қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз стафкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун давлат буджетидан субсидиялар ажратилади;

Субсидиялар қурилган (реконструкция қилиш) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида:

Республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар;
Қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;
Фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат буджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди.
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.