Тошкентда “Covid-19” вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги технология тақдимоти ўтказилди

Улашиш:

Бугун Тошкент шаҳрида ОАВ вакиллари учун “Covid-19” вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги технология тақдимоти ўтказилди. Унда айтилишича Ўзбекистон Республикаси Санитария – эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Инновация вазирлиги ҳамда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий – тадқиқот институти, Вирусология, Бактериология, Химия, Токсикология лабораториялари, Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «Зангиота-1, 2» шифохоналари, Гемотология қон қуйиш маркази, экспертлари томонидан Covid вирусининг барча штаммларини бир сония ичида нобуд қилувчи қурилма яратилди. Мазкур қурилмага “BioGenetic” номи берилиб, ҳозирги кунда барча лаборатор, клиник олди синовлари ҳамда клиник синовлари ниҳоясига етказилди.

Натижаларга кўра: Covid туркумига кирувчи барча вируслар ҳавода, сиртда ва суюқликда нобуд бўлди. Инсон организми, танаси, ва нафас олиш йўлларига тушган вирус, микроб, бактерияларни ҳам яксон қилди.

Бир ярим йил мобайнидаги таҳлил ва синовлар, инсон организмига салбий таъсир кўрсатмади, аксинча, зарарланган фуқароларда нафас олиш енгиллашди, иммунитет кўтарилади, аллергия ва астма каби хасталиклар ҳам бартараф этилди. Зарарларган фуқароларда Covid туркумига хос вирус 3 кун мобайнида йўқ қилинди.

“BioGenetic” ускунасини ҳар томонлама атрофлича текшириш, таҳлил қилиш, барча ўтказилган синовларни чуқур ўрганиш, олинган натижаларни қайта текшириш мақсадида, туман, шаҳар ва Республика миқёсида бир нечта мустақил ишчи гурухлар ташкил этилиб, барча ўтказилган синов ва натижаларга юқори баҳо берилди.

Вирус ва бактерияларнинг ҳаво ҳамда ҳаво зарралари орқали тарқалишини олдини олиш мақсадида, янги молекуляр структура технологиясини ишлаб чиқиш устидаги синов ишлари кутилган натижани берди. Технология имкониятларидан фойдаланилган ҳолда илмий-тадқиқот марказлари ва етук лабораторияларида, ҳаво таркибидаги вирус ва бактерияларни молекуляр қобиқ билан қоплаш ҳамда ҳавони мазкур зарралардан тозалаш бўйича кенг манзилли синовлар ҳам ўтказилди. Бугунга келиб синчковлик билан ўтказилган синов натижалари яратилган молекула структураси имкониятлари, нафақат вирусни қобиқ билан қоплаб тарқалишининг олдини олиши билан чекланиб қолмай, балки вирусни нейтраллаштириши ва йўқотиши мумкинлиги синов тариқасида эса, шу кунгача ускунадан фойдаланган кўплаб фуқароларимизни зарарланишини олдини олгани, ҳамда Чилонзор СЭО ва ЖСХ га қўйилган бир нечта ускуналар, ходимлар орасида инфекциянинг тарқалишини буткул олдини олгани яққол мисол бўла олади.   

Инновацион технологиянинг асоси — янги яратилган молекулалар. Технологиянинг вазифаси, белгиланган ҳудудни нафақат ҳаво, балки жисмларнинг устки ва ички қисмларида мавжуд вирус ва бактерияларни яратилган молекулалар билан нейтраллаштириш қобилиятига эга. Шунингдек, инсон нафас олиш йўлларидаги вирусларни масофавий нейтраллаштириш ҳамда ҳаводаги вирус ва бактерияларни бартараф этишга қаратилган. Энг муҳими, кўп вақт талаб этилмайди, 50 метр квадрат майдондаги xонани инактивация учун бор-йўғи 15 дақиқа кифоя. Янги яратилган технология ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради.

Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Унинг ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз.

Технология «BioGenetic» илмий ишлаб чиқариш ташкилоти томонидан, ишлаб чиқарилган бўлиб, хона ҳавоси ва сиртларни қуйидаги вирус, бактерия, микробларга қарши қўлланилиши мўлжалланган:

  • Биологик ва инфекцион келиб чиқишга эга бўлган патоген ва хавфли вируслар: Covid-19, SARS, ЎРВИ, микроблар, энтеробактериялар, стафилококклар, тилларанг таёқчалар, замбуруғлар, сил касаллиги қўзғатувчилари, гепатит;
  • Кимёвий бирикмалар: аммиак, дори ва зарарсизлантирувчи воситалар, фенол, формальдегид, ацетон ва унинг бирикмалари, NO азот оксидлари ва органик моддалар;
  • Биологик ва механик ўзгаришлар натижасида ишчи ҳудудда ҳосил бўладиган турли хилдаги нохуш ҳидлар, майда ҳажмли чанг зарралари, аэрозоль, қурум, спора, моғор, ва замбуруғ ҳидлари.

Шу билар биргаликда, хона, бино, ташкилотларда, ускуна ишлатилган пайтда, ниқоб зарурияти ўрганиб чиқилмокда. Синовлар ўтказилган, таҳлиллар ижобий.

- Технологиянинг юқори самарадорлик кўрсатгичларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Санитария – эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тавсиясига асосан, шифохона қабул бўлимлари, касалхона, дорихона, умумий овқатланиш объектлари, ўқув муассасалари ва бошқа эпидемик жиҳатдан хавфли бўлган аҳолига хизмат кўрсатиш масканлари, шунингдек, зарарланиш эҳтимоли юқори бўлган объектлар ва хонадонларда қўллашни тавсия этилди, - дейди қурилма ихтирочиси  Олимжон Юсупов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.