Жиззахда Malibu учун 300 млн сўм тўлаган фуқаро уни 2 йил ўтса ҳам ололмади

Улашиш:

Жиззахда Malibu олмоқчи бўлган фуқаро 300 миллион сўмга чув тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, вилоятнинг Шароф Рашидов туманида яшовчи, қурилиш корхонаси раҳбари бўлган И.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 300 миллион сўмга чув тушганлигини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида яшовчи Э.Н. ўзига тегишли Malibu’ни аризачининг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 300 миллион сўм олган. Машинани икки йил кутган И.Т. алданганини тушунгач, ички ишлар органларига ариза ёзишга қарор қилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.