Жиззах вилоятида юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Унга кўра, Бухородан Тошкентга ҳаракат қилиб келаётган Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши сабабли юк машинаси шу йўналишда кетаётган «КамАЗ»га бориб урилган.
Бошқарма эълон қилган видеода кўриш мумкинки, бу ҳодиса оқибатида камида бир нафар фуқаро вафот этган.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Жиззах вилояти ҳудудида чарчоқ аломати сабабли руль бошқарувида ухлаб қолиш оқибатида 33 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, уларда 20 нафар фуқаро вафот этган. 23 нафар фуқаро эса турли даражада жароҳат олган.