Жиззахда маҳкум қўшнисини пичоқлаб, кейин ўзини осиб қўйди

Улашиш:

Жорий йилнинг 17 ноябр куни соат 15:00 атрофида Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сонли манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилди.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов тумани “Қаҳрамон” МФЙдаги МЧЖда шартнома асосида меҳнат қилаётган маҳкум ўз иш жойини ташлаб кетган. 

У шу куни соат 22:00 ларда ўзи яшаган Бахмал тумани Қир қишлоғига бориб, қўшнисининг ўнг қўл кафти ва қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир неча марта жарохат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Жабрланувчи қорин бўшлиғига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кирган жароҳати ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур жиноятни содир этган шахснинг жасади 18 ноябрь куни соат 00:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидаги “Чоршанба” дехқон бозоридан топилган. У бозор ҳудудидаги савдо дўкони айвонига ўзини осгани хабар қилинмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.