Имом-хатиб ва унинг оиласи ўлими ҳақида расмий маълумот берилди

Улашиш:

Бироз аввал Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» жоме масжиди имом-хатиби Саидкамолхон домла Маҳмудов ва унинг тўрт нафар оила аъзоси ис газидан вафот этгани хабари тарқалганди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди. 

Аниқланишича, 21 март куни Қўқон шаҳар «Шикорбеги 62-сонли» МФЙда 5 нафар фуқаролар вафот этган. Ушбу хонадон табиий газ билан таъминланган. Мархумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Экспертиза натижалари олингандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

Мутахассисларнинг ўрганишларига кўра фуқаролар ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги тахмин қилинмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  2022 йил 18 февраль куни ФВБ ходими томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан йўриқномадан ўтказилиб, махсус дафтарга имзо қўйдирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.