Тайинланганига бир ой ҳам бўлмаган солиқ мансабдори пора билан қўлга тушди

Улашиш:

Инсайдерларга кўра, Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси «Солиқ текширувлари бўлими» бошлиғи У.А. тадбиркорга раҳнамолик қилиш ва унинг фаолияти давомида текширувлар ўтказмаслик эвазига 200 АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, У.А. ушбу лавозимга тайинланганига бир ой ҳам бўлмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва гумондор У.А. процессуал тартибда ҳибсга олинган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.