4 млрд сўм иш ҳақи ва устама олган бош ҳисобчи қамоққа олинди

Улашиш:

Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчисининг кирдикорлари фош этилди. 

У эгаллаб турган лавозимдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган.

Шунингдек, коллеж ўқитувилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн. сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.

Бош ҳисобчи талон-торож қилган жами 4,3 млрд сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.