Тошкентда ғаройиб қароқчи қўлга олинган. У уйларда ўрнатилган 118 та ёнғин ўчириш мосламаларини ўғирлаган

Улашиш:

Тошкентда ғаройиб қароқчи ушланган. У Янгиҳаёт туманидаги уйларга ўрнатилган 118 дона ўт ўчиргични ўғирлаб кетган. 

“34 ёшли Аббос уйларга ўрнатилган ёнғин ўчириш мосламалари ва шлангларни ўғирлаган. Ҳар бирининг нархи 480 минг сўм бўлган жами 118 дона ёнғин ўчириш мосламаси ўғирланган", — дейилмоқда ИИББ хабарида. 

Шундай қилиб, қароқчининг умумий “ўлжаси” 56 миллион сўмдан ошган.

Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.