Сўконғич ИИБ ходими қўлга олинди

Улашиш:

Оққўрғонда собиқ ИИБ ходими бутун ўзбекистонликларни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалганди. 
Мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилди, маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли ички ишлар органларидан бўшатилган.

«Бир аёл билан жанжаллашиб қолгандим. У менга телефон қилди. У пайтда маст эдим. Жаҳл устида нима деганимни ўзим билмадим. Бутун Оққўрғон аҳолисидан, бутун ўзбекистонликлардан бир умр кечирим сўрайман. Бу ишимдан пушаймонман», дейди у.

Фуқаро А.Сулаймоновга нисбатан 02.10.2022 йил Оққўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.