Бутун ўзбекистонликларни бўралатиб сўккан ИИБ ходими юзасидан баёнот берилди

Бутун ўзбекистонликларни бўралатиб сўккан ИИБ ходими юзасидан баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилди, маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган, дея маълум қилган Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.

Ҳозирда хабарда кўрсатилган аудио ёзув аслида кимга тегишли эканини аниқлашга қаратилган экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда ҳолат Прокуратура томонидан назоратга олинган.