25 октябр куни Ер шарининг айрим минтақаларида яшовчилар Қуёшнинг қисман тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлишди.
Бизда ёмғир, булут сабабли ҳодиса билинар-билинмас ўтиб кетди.
Сўнгги маротаба бундай ҳодиса 2004 йилнинг 4 октябрида юз берган, кейингиси эса 2040 йилнинг 4 ноябрига тўғри келади.
Фотосуратларда ушбу ноёб ҳодисанинг турли шаҳарларда олинган суратлари: Анқара, Кёлн, Москва, Ғарбий Йоркшир, Ереван, Блажов (Полша), Малмё, Гамбург, Нюрнберг.