Қашқадарёдаги метан «заправка»да Nexia-3 портлади

Қашқадарёдаги метан «заправка»да Nexia-3 портлади

Қарши шаҳридаги газ қўйиш шохобчасида Nexia-3 портлаб кетди. Оқибатда автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланиб, яроқсиз ҳолга келган.

24 февраль куни Қарши шаҳри «Насаф» кўчасида жойлашган автомобилларга газ қўйиш шохобчасида Nexia-3 машинаси портлади, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

2019 йилда ишлаб чиқарилган, оқ рангли Nexia-3 газ баллонига газ қуйиш вақтида ёрилиш (портлаш) содир бўлган. Оқибатда автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган ва жароҳат олганлар йўқ.

машина портлади, қашқадарё

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.