Сирдарё вилоятида эркак коллеж ҳудудида хотини ва ўзини пичоқлаб ўлдирди

Улашиш:

Сирдарё вилоятида эркак коллеж ҳудудида хотини ва ўзини пичоқлаб ўлдирди

Янгиер шаҳрида эркак коллеж ҳовлисида ўзи ва хотинини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, 2 март куни соат 08:20 атрофида Янгиер шаҳар тиббиёт коллежида «Давлатобод» маҳалласида яшовчи фуқаро Р. У. ўзидаги ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғи Д. У.нинг ўнг бўйин, ўнг ва чап кўкрак, чап оёқ болдир соҳаларига жами етти маротаба уриб, қасддан ўлдирган. 41 ёшли марҳума коллежнинг 2-босқичида ўқиган, воқеага оилавий келишмовчилик сабаб бўлган.

Шундан сўнг 46 ёшли Р. У. содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан ўзининг бўйин ва кўкрак соҳаларига икки маротаба уриб, ўзига-ўзи оғир тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Фуқаро Р. У. олган тан жароҳатлари билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, касалхонада вафот этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.