«Нархоз»га аталган 4 минг доллар қимматга тушди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро С.И. фуқаро М.А.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. ва Марғилон шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми кадрлар бўйича инспектори М.Ш. фуқаро Ф.А.ни ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.