Педагогика институти бўлим бошлиғи қўлга олинди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Бухоро давлат педагогика институти ўқув бўлими бошлиғи А.А. фуқаролар Б.С. ва Қ.Қ.ни танишлари ёрдамида 5 000 АҚШ доллари эвазига ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.