Нурафшонда канализацияга тушган 3 киши ҳалок бўлди

Улашиш:

20 июл куни 4 киши Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчасида жойлашган иккинчи даражали йўл остидан ўтган канализасия қудуғига тушиб, улардан 3 нафари ҳалок бўлишган.

Маълум бўлишича, "Тошкент коммунал қурилиш сервис" МЧЖ ишчиси А.Қ. тозалаш ишларини олиб бораётган эди. Шу пайт қудуқ ичидан чиққан заҳарли газ аралашмасидан бўғилиб, ҳушидан кетган. Ортидан 3 киши ёрдам бериш мақсадида қудуқ ичига тушган ва улар ҳам ҳушидан кетган. 

Натижада ишчи ва 2 киши ҳодиса жойида вафот этишган. Бир фуқаро ҳушсиз ҳолатда Нурафшон шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.