Навоийда бир нафар шахс портловчи моддалар билан ушланди

Улашиш:

Қўлбола усулда тайёрланган портловчи моддаларнинг муомалага киритилишининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро К.Ҳ.га олтин конларида ноқонуний равишда олтин заррачалари мавжуд қумларни қазиб олишда портлатиш ва олтин қазиб олиш ишларига «шерик» сифатида қўшиш эвазига, портловчи моддалардан қўлбола усулда тайёрланган 14 дона қурилмани берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий моддаларнинг, портлаш воситаларининг ёки портлаш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.