Тошкент вилоятида йўқолган бола очиқ қудуқда ўлик ҳолда топилган

Улашиш:

Тошкент вилоятида икки ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди. UzAlert қидирув-қутқарув отряди волонтёрлари томонидан ўша куннинг ўзида қидириш ишлари бошланган. Бироқ, бир неча соат ўтгач, бола уйи яқинидаги қудуқ ичида ўлиқ ҳолда топилган.  

Фожиали ҳодиса 29 август куни Зангиота туманида юз берган. UzAlert маълумотларига кўра, бола тахминан соат 17-00да уйидан чиқиб кетган. Соат 23-00 атрофида волонтёрлар ҳудуддаги канал, ариқ ва ташландиқ жойларда қидиришни бошлашган.

Бир неча соатдан сўнг, бола ўлик ҳолда топилган. Аниқланишича, у очиқ қудуққа тушиб кетиб, оғир жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.