Ўзбекистонлик икки нафар мигрант Уфа шаҳридаги клубга кираверишда эркакларни ёқиб юборишган. Видео

Улашиш:

28 сентябрга ўтар кечаси ўзбекистонлик мигрантлар Уфа шаҳридаги машҳур «Иремель» савдо марказида икки кишининг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборишган.  

Эркаклар ўртасидаги можаро савдо маркази биноси ичида жойлашган Meet Point клубининг кириш жойида содир бўлган.

Мигрантлар уларнинг ичкарига киришига рухсат бермаган қўриқчиларнинг устига бензин   сепиб, хонага аланга қўйишган. Видеога кўра, клуб ходимлари сўнгги дақиқада қочишга муваффақ бўлишган, олов бир зумда бутун хонага тарқаган.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, можаро тунги клубга киришда бошланган. Қўриқчилар маст эркакларни ичкарига киритишмаган.

"Жиноятчилар қўриқлаш хизмати ходимларига адоватни намоён қилиб, ёнилғи қуйиш шохобчасидан идишга бензин олишган, муассасага қайтиб келишган ва қўриқчилардан бирига ва муассасанинг ўзига ёнилғи аралашмасини тўкиб ташлашган ва уни ёқиб юборишган", - дея хабар бермоқда ИИВ.

Муассаса ходимлари ва меҳмонлари хавфсиз масофага   ўтиб олишган ва жароҳат олишмаган, кейинчалик уларнинг ўзи ёнғинни ўчиришган. Ўт қуювчилар қочишга уринган, аммо аэропортда ҳибсга олинган. Айни пайтда эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.