Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрининг «Рамазон» маҳалласидаги бир неча хонадондаги ичимлик суви жўмракларидан қонли сув оқиши кузатилган.
Шаҳар ҳокимлигининг «Сув таъминоти» корхонаси масъулларига таяниб маълум қилишича, бу кушхонадаги оқова сув ва ичимлик сув қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.
«Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.