Тупроқ босиб қолганлар чиқариб олинди: 2 нафари вафот этган, бир нафари шифохонада

Улашиш:

Тошкент шаҳар Учтепа туманида 3 нафар ишчини тупроқ босиб қолгани ҳақида хабар қилинган эди.

Учтепа тумани ҳокимлиги берган маълумотга кўра, туманнинг «Бешқайроғоч» кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида 5 нафар «Шафоат» МЧЖ ходимлари ишлаётган бўлган. Бахтсиз ҳодиса туфайли 2 нафар ишчи ходим вафот этган, бир нафар ходим эса айни дамда шифохонада. Қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

«Айни дамларда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади ҳокимлик хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.