Тошкентда сўнгги ойларда люк қопқоқларини ўғирлаш ниҳоятда авж олган. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни бир туманда қопқоқ йўқолганлиги ва хавфли чуқурлик пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг ҳаётига таҳдид солаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда.
Шу муносабат билан ўтган асрнинг 90-йиллари эсга олинади, ўшанда ҳам люклар ва ер остига ётқизилган алоқа кабелларини ўғирлашарди. Ўша йилларда ҳукумат люклар ҳар сафар очилгандан кейин қопқоқларини пайвандлаб қўйишга қарор қилганди.
Ушбу муаммолар туфайли ҳайдовчилар секинлашишга ва тўсиқларни айланиб ўтишга мажбур. Аммо йўлдаги чуқурликликларни пайқамайдиганлар ҳам бор. Натижада шиналар йиртилади, дисклар эгилади, ҳаракат қисмнинг деталлари синади. Пиёдалар йўлакларидаги очиқ люкларга одамлар тушиши мумкинлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Люк қопқоқларини ўғирлашдан нима фойда? Уларнинг вазни атиги 16-20 килограммни ташкил қилади, улар кундалик ҳаётда яроқсиз. Жавоб битта бўлиши мумкин-улар қора металлга топширилади. Қопқоқларни қабул қилишни тақиқлаш ва уни қатъий назорат қилиш тўғри қарор бўлади, аммо буни ташкил қилиш ҳозирча даргумон.
Ўғриларга бир нарсани эслатиш лозим, яъни масъулият ҳақида. Одам очиқ люкка тушиб, жароҳат олиши мумкин. Тасаввур қилинг, бу яқин қариндошингиз бўлса? Балким шу фикр сизни тўхтатар?
Яна бир ечим бор. Россияда, масалан, қуйма темир қопқоқларни пластмассага алшматиришган. Улар ўғрилар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Аммо уларни ҳамма жойда ўрнатиб бўлмайди. Масалан, магистрал йўлларда улар юк машиналарнинг оғирлигига дош беролмайдилар, ғилдираклар остида синиши мумкин. Бу шуни англатадики, қуйма темир қопқоқлардан бутунлай воз кечиб бўлмайди. Аммо ўғирлик билан қандай курашиш лозим? Эҳтимол, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яхшироқ қидиришлари керак бўлади...