Одилнинг суперголидан 0:6гача. Осиё кубоги тарихидаги энг яхши иштирок ва Австралиядан учралган «нокаут»
Роппа-роса 13 йил аввал – 2011 йилнинг январида Қатар илк марта Осиё кубогига мезбонлик қилганди. Вадим Абрамов мураббийлигидаги миллий жамоамиз турнир кашфиётига айланиб, Осиё кубогидаги энг яхши натижасини қайд этган. Унутилмас воқеаларга бой бўлган мусобақанинг яримфиналида Австралиядан қабул қилинган қақшатқич зарбанинг алами ҳамон унутилмади. Бу сафарги тўқнашув олдидан ўзаро..