Германия, Австралия, Канада ва Голландия БМТнинг халқаро судига Афғонистондаги ҳокимиятда бўлган "Толибон" ҳаракатига қарши аёллар ҳуқуқлари бузилганлиги сабабли даъво аризаси билан мурожаат қилади.
“Бу ҳақда ушбу мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари БМТдаги учрашувда эълон қилишди”,- деб ёзмоқда New York Times.
Дипломатлар таъкидлаганидек, Толибон "Афғонистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида қўпол ва тизимли қонунбузарликлар ва суиистеъмолликлар, хусусан, аёллар ва қизларга нисбатан гендер камситиш"ни амалга оширмоқда ва БМТнинг аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги шартномасини бузмоқда.
Улар Афғонистон ва Толибонга бир неча бор халқаро ҳуқуқларга риоя қилиш ва аёллар ва қизлар ҳуқуқларининг барча чекловларини бекор қилиш, шу жумладан уларнинг таълим олиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисида илтимос қилишганини эслатишган, аммо вазият янада ёмонлашишда давом этмоқда.
"Афғонистон дунёдаги аёлларни энг чеклайдиган мамлакатдир, фақат у ерда қизларга олтинчи синфдан кейин мактабда ўқиш тақиқланади", – дея таъкидлади , БМТ ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга ўз хулосасини берган Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича махсус маърузачи Ричард Беннет.
Толибон ҳокимиятга келганидан бери Афғонистондаги аёлларга олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини топширишни тақиқлаб қўйган, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб сартарошхоналар ва гўзаллик салонларини бекор қилган. Қизлар олтинчи синфдан кейин мактабга бора олмайдилар ва агар турмуш қурмаган ёки эркак васийси бўлмаса, аёлларнинг иш, саёҳат ва тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти чекланган. Кўчаларда ҳижобсиз чиққан аёллар ҳибсга олинади. Толибон, шунингдек, никоҳдан ташқари жинсий алоқада бўлган аёлларни оммавий равишда савалашни ва тошбўрон қилишларини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, 23 август куни "Толибон" юзи ёпилмаган аёлларнинг омма олдида пайдо бўлишига тақиқ қўйган.