Жиззахда ускунага тушиб кетган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Улашиш:

Жиззах вилоятида ускунага тушиб кетган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳар Шодлик маҳалласида  фуқаро шлакли блок ишлаб чиқарувчи ускунага қисилиб қолгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар тушган.

Зудлик билан бошқарма ЁҚО қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, фуқарони хавфсиз жойга олиб чиқишган ва биринчи ёрдам кўрсатишган. Маълум бўлишича, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ускунага тушиб кетган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.