Рақамли технологиялар билан боғлиқ чиқиндилар 10,5 миллион тоннага етган

Улашиш:

Икки килограмм оғирликдаги компьютерни ишлаб чиқариш учун 800 килограмм хом-ашё керак бўлади ва ўтган йили биткоинлар майнинги учун 121 тераватт энергия сарф қилинган – бу кичик мамлакат томонидан истеъмол қилинадиган ҳажмдан ҳам кўпроқдир.

Бундай маълумотлар БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) томонидан 10 июл куни эълон қилинган Рақамли иқтисодиёт бўйича янги ҳисоботда келтирилган.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, рақамлаштириш глобал иқтисодий ўсишни кучайтирса ва ривожланаётган мамлакатлар учун ноёб имкониятларни тақдим этсада, унинг экологик таъсири тобора кучайиб бормоқда.

"Биткоинлар майнинги учун энергия истеъмоли 2015 ва 2023 ўртасида 34 марта ошди, тахминан 121 тераватт-соат етди... Биткоин майнингида энергиядан фойдаланиш Бельгия ёки Финляндия томонидан бир йил давомида истеъмол қилинганидан ҳам юқори", - деди ЮНКТАД бош котиби Ребекка Гринспан Женевадаги журналистларга.

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) секторининг атроф-муҳитга сезиларли таъсири хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашдан тортиб фойдаланиш ва утилизация қилишгача бўлган бутун ишлаб чиқариш циклини қамраб олади. Ушбу жараёнларнинг барчаси учун жуда кўп миқдордаги минераллар, энергия ва сув керак, бу эса иссиқхона газлари чиқиндилари ва табиатнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

"Googleнинг хабар беришича 2022 йилда маълумотлар марказлари ва офисларида умумий сув истеъмоли 21,2 миллион кубометрни ташкил этган қилган. Ўша йили Microsoft сув истеъмоли 6,4 миллион кубометрни ташкил этгани ҳақида хабар берди", деди Гринспан. Унинг қўшимча қилишича, бундай объектларнинг сув истеъмоли яқинда бир қанча мамлакатларнинг маҳаллий жамоаларида кескинликни келтириб чиқарган.

ЮНКТАД маълумотларига кўра, 2020 йилда АКТ соҳасидаги атмосфера чиқиндилари 0,69 дан 1,6 гигатоннагача бўлган, бу глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг 1,5–3,2 фоизини ташкил қилади. Унинг рақамли иқтисодиёт билан бирга ўсиши кутилмоқда. 

Ҳисоботда таъкидланишича, онлайн савдонинг ривожланиши билан рақамли технологиялар билан боғлиқ чиқиндилар миқдори кескин ошган. Улар 2010 йилдан 2022 йилгача 30 фоизга ўсиб, бутун дунё бўйлаб 10,5 миллион тоннага етган. Шуниси эътиборлики, ривожланган мамлакатлар 3,25 килограмм рақамли чиқиндиларни ишлаб чиқаради, ривожланаётган мамлакатларда бу кўрчаткич бир килограммдан камни ва энг кам ривожланган мамлакатларда атиги 0,21 килограммни ташкил қилади. Бу имтиёзларнинг нотекис тақсимланишининг яна бир кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб, графит, литий ва кобалт каби минералларга талаб 500 фоизга ошиши мумкин. Бу табиий ресурсларга бой мамлакатлар, агар улар даромадлардан самарали фойдалана олсалар ва иқтисодиётларини диверсификация қила олсалар, ривожланиш имкониятларини очади.

ЮНКТАД  халқаро ҳамжамиятни циркуляр рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга, атроф-муҳитга таъсирини минималлаштиришга ва рақамли тенгсизликни бартараф этишга ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни бошқариш соҳасида тадқиқотлар олиб борилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.