Самарқандда фуқаро итни машинага боғлаб судради

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаронинг итни автомашинага боғлаб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

 

Маълум бўлишича, ҳолат Самарқанд вилоятида 29 ёшли шахс томонидан содир этилган.

 

Экологлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда ушбу шахсга чора кўрган.

 

Хабарга кўра, йигитга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва БҲМНинг 3 баравари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.



2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.