Тошкентда 13 ёшли ўсмирнинг жасади топилган

Улашиш:

Пойтахтнинг Учтепа туманида яшовчи 199-ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси 7 август куни соат 18:00 атрофида уйдан кетиб, қайтиб бормаган. 11 август куни эса кўнгиллилар ўқувчининг жасади ҳаёт белгиларисиз топилганлиги ҳақида хабар беришган.

Қариндошларидан олинган маълумотларга кўра, ўспириннинг ривожланишида кечикишлар бўлган. Шунингдек, у ўз манзилини эслай олмаган ва ҳудудда ўзини йўқотиб қўйиши мумкин бўлган. Йўқолганидан бир кун ўтиб, UzAlert кўнгиллилари уни қидиришни бошлашган.

Кўнгиллилар Учтепа тумани ҳокимлиги яқинидаги канал бўйида балиқ овловчи ўқувчининг жасадини топгани ҳақида хабар қилишган.

Ҳодиса тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.