Тожикистон клубларида ўйнаган ўзбек футболчиси Сайриддин Ғаффоров камдан-кам учрайдиган касалликдан вафот этди

Улашиш:

Тожикистон клублари сафида ўйнаган ўзбекистонлик футболчи Сайриддин Ғаффоров 34 ёшида вафот этди.  

Ғаффоров Тожикистоннинг "Регар-ТадАЗ", "Равшан" (Қулоб), "Ҳосилот" ва "Хўжанд" каби жамоаларида ўйнаган.

Футболчи карьерасини даволаб бўлмайдиган жароҳат натижасида бошланган касаллик тўхтатган. Футболчи соғлиғини хавф остига қўйиб, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг турли клубларида ўйнашни давом эттирган. У икки марта Тожикистонда операция қилинган. Учинчи операция Тошкентда бажарилган.

Шифокорлар Сайриддинда ён амиотрофик склерозни (ЁАС) аниқлашган ва ўшандан бери футболчи аста-секин сўнаверган.

Ён амиотрофик склероз (ЁАС) камдан-кам учрайдиган, даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланади. Беморларда юқори ва пастки мотор нейронлари шикастланади, бу эса фалаж ва мушакларнинг кейинги атрофиясига олиб келади. Касаллик одатда 30-50 ёшда ривожланади ва кўпинча эркакларга, хусусан футболчиларга таъсир қилади.

Ушбу касалликдан "Зенит" нинг собиқ ўйинчилари Фернандо Риксен, "Милан" ўйинчис Стефано Боргоново, чехиялик футболчи Карел Урбанек вафот этган. 2022 йилда Тожикистон ва Россия футболчиси Сергей Мандреко ҳам шундан вафот этган эди.

Сайриддин Ғаффоров 1990 йил 29 августда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Футбол фаолиятини "Шўрчи" жамоасида бошлаган, сўнгра бир қатор клубларда: "Шўртан", "Динамо Самарқанд", "Андижон", "Сурхон" клубларида қатнашган. Унинг учта фарзанди қолган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.