Оқ қайиннинг сирли «кўзлар»и

Улашиш:

Оқ қайин бошқа кўплаб дарахтлардан фарқли ўлароқ ўзига хос хусусиятга эга – унинг «кўзлар»и бор. Баъзан мистик кўринган бу сирли ҳодиса кўпчиликнинг эътиборини тортмай қўймайди.

Дарахтлар танасидаги бу сирли доиралар ғайриоддий нарсага ўхшайди. Лекин, аслида табиий ҳодиса. Шунга қарамай бу дарахтга боғлиқ афсоналар мавжуд.

Қадим замонларда оқ қайинлар қаҳрамонлар дарахти ҳисобланган. У юнон тилида қалқон деган маънони билдиради. Яъни Келт аскарлари ундан қалқон ясаб фойдаланишган – у енгиллиги учун кўтаришга қулай бўлган. Бу қалқонлар жангчи ва душман ўртасидаги тўсиқ вазифасини бажарган. Одамлар бу қалқонларни ўзларини ҳимоя қиладиган сеҳрли хусусиятларга эга деб билишган.

Оқ қайиннинг яна бир номи – титроқ терак. Бу дарахтнинг ўзига хос юмалоқ барглари қирралари тўлқинли ва ранги оқ. Унинг шохлари ва барглари шамолда ўзига хос овоз чиқаради. Бу эса одамда маҳзун кафиятни туғдиради.  

Aлпинистлар ҳам қайинни сеҳрли дарахт деб билишган. Бундан ташқари, тоғли халқ балиқ овлаш, қишлоқ хўжалиги ёки уй қурилиши учун ёғочдан фойдаланишга қарши бўлишган...  

Ушбу дарахтлардаги «кўзлар» эса дарахт танасида ҳосил бўлган доиралардир. Уларнинг ўлчамлари ҳар хил бўлиши мумкин, лекин одатда диаметри 2 дан 30 сантиметргача. Бу оқ рангга эга доиралар дарахт танасидан сизга қараб турган кўзларга ўхшайди.

Оқ қайиндаги «кўзлар» пайдо бўлиши унинг тузилиши билан боғлиқ. Дарахт пўстлоғининг ҳар бир қатлами ўз хусусиятларига кўра фарқ қиладиган ҳужайралардан иборат. Дарахт танаси ўсиши билан баъзи қатламлар нобуд бўлади ва унинг ўрнида янги қобиқ қатлами ҳосил бўлади.

 

Aйнан шу босқичда «кўзлар» пайдо бўлади. Қобиқнинг янги қатлами ўсишни бошлаганда, у эски қатламни тўлиқ алмаштира олмайди. Натижада, янги ва эски қатламлар ўртасида бўшлиқ ҳосил бўлади. Бу бўшлиқ  дарахтларда «кўзлар» ни ҳосил қилади. Дарахт танасига ёруғлик тушганда, бўшлиқ уни акс эттиради ва дарахт танаси юзасида ёрқин оқ доира ҳосил қилади.

 

Шундай қилиб, оқ қайиндаги «кўзлар» дарахтнинг ўсиши натижасида юзага келадиган табиий ҳодисадир. Гарчи бу доиралар кўпинча ғаройибот ва сирли ҳодисадек қабул қилинса-да, улар шунчаки дарахтнинг ўсиши ва ривожланишининг табиий жараёнини акс эттиради.

Ушбу дарахтнинг «кўзлар»и нафақат ноёб табиат ҳодисаси, балки қизиқиш уйғотадиган ва ижодий асарлар яратишга илҳомлантирувчи рамздир. Бугунги кунда кўплаб рассомлар сирли муҳит яратиш учун ўз асарларида оқ қайин дарахтларидаги «кўзлардан» фойдаланадилар.

Умуман баъзида бундай кўзларни бошқа дарахтларда ҳам учратиш мумкин.

 

Нима ҳам дердик, табиат сирли, мўжизаларга тўла, бу энди бошқа мавзу.

    Интернет манбалари асосида тайёрланди

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.