У 10 ёшли фарзандини кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Тошкент шаҳар Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Келтирилишича, эркак ўзининг ўн ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган вақтидаходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
“Ўғлим тиланчилик қилган. Ҳолат бошқа такрорланмайди”, дейди ота.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.