Жаҳон банки Жиззахдаги қишлоқларни ободонлаштириш учун пул ажратади

Улашиш:

Жаҳон банки Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ аҳолисининг ижтимоий инфратузилмаси ва турмуш даражасини яхшилашга қаратилган «Обод қишлоқ» дастури учун 100 миллион доллар миқдорида заём ажратади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тегишли битим 17 январь куни бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер билан бўлиб ўтган учрашувда имзоланган.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра лойиҳа доирасида болалар боғчалари, мактаблар, клиникалар, йўлакларни реконструкция қилиш ва қуриш, сув таъминоти ва канализация хизматларини йўлга қўйиш, шунингдек, 300 дан ортиқ қишлоқларда қаттиқ чиқиндиларни йўқ қилиш ўрин олган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.