Тест имтиҳонлари кечиктирилиши мумкин

Улашиш:

 АОКА залида «2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари, таҳлил ва хулосалар» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов имтиҳонлар кечиктирилиши мумкинлигини маълум қилди.

«Имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, тест синови ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор килинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади.

Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.

Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ», — деди Барно Ражабов.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.