Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронининг мурожаатига аниқлик киритилди (видео)

Улашиш:

Ш.Рашидов тумани, Қаҳрамон маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 48-уйда яшовчи фуқаро Жалилов Рустам Холмуродовичнинг ижтимоий тармоқларда 2-гуруҳ ногирони эканлигини, тўшакка михланиб қолганлиги, маҳалла томонидан хеч қандай ёрдам берилмаётганлигини хусусидаги видео мурожаати тарқалди.

Жалилов Рустам 1979 йил Жиззах туманида туғилган. Ота-онаси вафот этган. Оиласи билан келишмовчилик натижасида ажрашган. Юқорида кўрсатилган манзилда турмушга чиқмаган сингиллари Жалилова Ноила,  Жалилова Зуҳра билан бирга ота-онасидан қолган 8 сотих, 7 хонадан иборат ҳовли жойда  истиқомат қилади.

2 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи Вазирлар маҳкамасининг 285-сонли қарорига асосан Ш.Рашидов тумани, Тоқчилик МФЙдаги кўп қаватли уй-жойлардан олиб яшаб келмоқда.  

Фуқаро 2018 йилда оёқ сон суяги емирилиши сабабли операция бўлган. 2019 йил июл ойида туман ҳокими томонидан операциядан кейин даволаниши учун 5 000 000 млн сўм моддий ёрдам ажратилган. Ногиронлиги бўйича 461 000 сўм ижтимоий нафақа олиб келади.

2019 йилда Р.Жалилов оёғини операцияси учун Тошкент шаҳридан  (кимлигини ошкор қилмаган) врач томонидан 21 000 000 млн сўраганлигини, шу миқдорда моддий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган.

Ш.Рашидов туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Р.Субхонқулов, Қўшбармоқ ҚВП мудири Ў.Исроилов, маҳалла раиси Г.Маматқулова, патронаж хамширалари биргаликда бориб ўрганиб, ушбу маблағни сўраган врачни телефон рақамларини беришини ва у билан ўзлари гаплашиб ташхис ва операция жараёни тўғрисида маълумот олишмоқчи бўлганда, фуқаро буни рад этиб врачнинг шахсини ошкор қилмаган.

Фуқарога 2018 йилда Қаҳрамон маҳалласи томонидан моддий ёрдам тайинланиб бериб келинган. 2019 йил октябрь ойидан буён 384 000 минг сўм миқдорда ҳар ойда бериладиган узлуксиз моддий ёрдам тайинланган.

2020 йилнинг 15 июнь куни вилоят Касаба уюшмалари федерацияси  томонидан 5 000 000 млн сўм моддий ёрдам ажратилиб берилган. Пандемия даврида 6 маротаба озиқ-овқат махсулотлари берилган.

Ушбу оила туман ҳокимлиги ва маҳалла томонидан доимий назоратга олиниб моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Оиланинг 3 нафар аъзоси  темир дафтарга киритилган бўлиб,  пандемия даврида бир марталик 600 минг сўм моддий ёрдам берилиши режалаштирилган.

Шу ўринда маълумот ўрнида эслатиб ўтамизки, Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан ҳар бир Оила, айниқса кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳамиша назоратда ва эътиборда.

               


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.