TikTok устида юз бераётган можаролардан хабарингиз бор: Дональд Трамп уни 45 кун ичида бутунича бирор АҚШ компаниясига сотишларини талаб қилган, акс ҳолда блокламоқчи. Сервисни сотиб олиш учун Microsoft корпорацияси музокара бошлаган, лекин унга Apple ҳам талабгор!
ByteDance энди Ҳиндистоннинг Reliance Industries компанияси билан TikTok бизнесига сармоя киритиш учун музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда TechCrunch нашрига асосланиб Sof.uz хабар бермоқда.
Reliance Industries Хитойдан ташқаридаги энг йирик бозорда – Ҳиндистонда машҳур бўлган видео-иловани сотиб олишга тайёр. Мазкур мамлакат Хитойдан ташқаридаги энг катта TikTok бозори бўлиб, унда 200 миллион фойдаланувчиси ва 2000 га яқин ByteDance ходимлари бор. Компания аллақачон ходимларни Ҳиндистон ҳукумати билан музокаралар олиб борилаётганига ишонтирган ва ходимларни жиддий равишда қисқартириш режалари йўқ.
Июнь ойининг охиридан бошлаб TikTok Ҳиндистонда тақиқланган - Деҳли Хитойнинг чегаралари кучайганидан сўнг хавфсизлик ва махфийлик сабабли ушбу иловани ва яна 58 та хитой иловаларга тақиқ қўйган.
Нашр манбаларининг айтишича, Reliance ва ByteDance музокараларни июль ойининг охирида бошланган ва ҳанузгача келишувга эришилмаган. Яна бир манбага кўра, Ҳиндистонда TikTok'нинг қиймати 3 миллиард доллардан ошади. Видео хизмат тақиқлангандан сўнг, шунга ўхшаш контентга эга маҳаллий иловаларга ўн миллионлаб янги фойдаланувчилар қўшилмоқда.
TikTok'ка сармоя киритиш нефтдан тортиб телекоммуникациягача бўлган соҳаларда фаолият юритадиган Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси Reliance учун ўз фойдаланувчилар экотизимини кенгайтиришга ёрдам бериши керак. Унинг телекоммуникацион платформаси Jio Platforms тўрт йил ичида Ҳиндистонда 400 миллион фойдаланувчини йиғди.
Яна бир хабарга кўра, Twitter микроблоглар тармоғи ByteDance'га TikTok билан қўшилишни таклиф этган.