Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги йиғинига чақирилган ўйинчилар рўйхати

Улашиш:

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради.
Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912").
Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳим Ҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкро"), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Ҳожимат Эркинов (АГМК), Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Суҳроб Бердиев ("Қўқон-1912"), Ҳусниддин Ғофуров ("Сурхон").
Ҳужумчилар: Бобир Абдиҳолиқов ("Насаф"), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив").

ФИФA сентябрь ойидаги ФИФA кунларини 2022 йил январь ойига кўчиргани, пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар сабаб, хорижий чемпионатларда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ушбу йиғинга жалб этилмади.

Йиғин доирасида Миллий терма жамоа Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 сентябрь куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.