3 та тавсияга амал қилинса, коронавирус юқса ҳам касаллик енгил кечади

Улашиш:

Коронавирусдан ҳимояланишнинг қандай усуллари мавжуд?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

"Бутун дунёдаги олимлар ва шифокорларнинг тавсиялари бир хил. Буни ёдда қолдириш жуда осон. Коронавирусни назорат қилиш қийин эмас.
Ундан ҳимоялашнинг 3 та энг муҳим усули мавжуд:
- қўлларни доимо совунлаб ювиш;
- ниқоб тақиш;
- оралиқ масофани сақлаш (2 метр). Буни фан исботлаган.

Тиббий ниқобни ҳар 2 соатда алмаштириш керак, ниқоб тақилса — вирус 80 фоиз назорат қилинади.
Шу 3 та тавсияга қунт билан амал қилинса, вирус организмга тушган тақдирда ҳам, юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечади. Буни эса нисбатан даволаш осон
", дейди Абдусаматова.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.